Мулоқот чоғида Маруфжон Усмонов ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди. Участка нозирларининг ижтимоий муаммолари, фаолиятини янада жадаллаштириш учун зарур шарт-шароитлар билан қизиқди.
Участка нозирларининг ҳоким билан ўтказилган аввалги учрашувда билдирилган мурожаатларидан келиб чиқиб, бир қатор участка нозирлари компьютер ва оргтехникалар билан таъминланди.
Учрашувда шунингдек «Нуроний» жамғармаси шаҳар бўлими раиси Манзур Абдуллаев, Халқ депутаталари Қўқон шаҳар кенгаши депутати, Қўқон давлат педагогика институти Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқий таълим кафедраси ўқитувчиси, доцент, Манзурахон Аминовалар ҳам жиноятчиликларнинг олдини олиш юзасидан ўзларининг таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.