Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ислом Каримов номидаги Тошкент техника университети Қўқон филиали битирувчиларига дипломлар топширилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда иштирок этди.
Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш ва салоҳиятларини намоён этишга қаратилаётган эътибор хусусида тўҳталиб ўтди. Ёшларга келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаб, ўз соҳасини етук мутаҳассиси бўлишларига ишонч билдирди.
Ушбу йили университет филиалидан 4 та йўналишда биринчи бор 111 нафар мутахассислар етишиб чиқди. Маруфжон Усмонов битирувчиларни шаҳримиздаги йирик корхоналарига ишга жойлаштириш бўйича ўз кўмагини таклиф этди.
Шаҳар ҳокими намунали хулқи ва аъло баҳолари билан ўрнак бўлиб келган битиручилар ва уларнинг ота-оналарига Ташаккурномалар ва эсдалик совғаларини топширди.