Yak. Apr 28th, 2024

Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, фавқулодда вазиятлар, санитария-эпидемиология ва аҳоли саломатлиги бўлими, маҳалла мутасаддилари ҳамроҳлигида Рамазон ойида Таровеҳ намозлари ўқиладиган масжидларни кўздан кечирмоқда.

Масжидлар ҳудуди, таҳоратхоналар, коммуникация ва ёритиш тизимлари, санитария шароитлари ўрганилмоқда.

Мутасаддиларга фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш, ҳамшаҳарларимиз намозларини адо этишлари учун муносиб шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берилмоқда.

Мутасадди идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳлар Таровеҳ намозлари адо этиладиган барча масжидларда навбатчилик қилади.