Pay. Iyun 20th, 2024

Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, фавқулодда вазиятлар, санитария-эпидемиология ва аҳоли саломатлиги бўлими, маҳалла мутасаддилари ҳамроҳлигида эртага Ҳайит намози ўқиладиган масжидларни кўздан кечирмоқда.

Масжидлар ҳудуди, таҳоратхоналар, коммуникация ва ёритиш тизимлари, санитария шароитлари ўрганилмоқда.

Мутасаддиларга фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш, ҳамшаҳарларимиз намозларини адо этишлари учун муносиб шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берилмоқда.

Мутасадди идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳлар барча Ҳайит намозлари адо этиладиган масжидларда тунгги пайтда навбатчилик қилади.