Dush. Apr 22nd, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов ва бир қатор мутасадди раҳбарлар иштирокида 19-давлат умумий ўрта таълим мактабида яратилган шароитлар ва таълим самарадорлигини ўрганди. Шаҳар ҳокими мактаб ўқувчилари билан суҳбатда бўлиб, билим савияси ва дунёқарашини синаб кўрди. Маруфжон Усмонов ўқувчилар билан одоб-аҳлоқ, интизом, билим олиш ва ҳунарга эга бўлиш, соғлом турумуш тарзи каби мавзуларда самимий мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларнинг иқтидорларини намоён этиш ва ташаббусларини қўллаб қувватлашга қаратилаётган эътибор хусусида маълумот берди.

 

Шаҳар ҳокими иситиш тизимлари, қозонхона, ҳудуд ободончилигига ҳам алоҳида эътибор қаратиб мутасаддиларга вазифалар белигилаб берди.

 

Шундан сўнг 14-мактабга йўл олган Маруфжон Усмонов бу ерда ташкил этилган китоб ярмаркаси билан танишди. Мутасаддиларга китобларни ёшларга имкон қадар арзон нарҳда таклиф этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Шаҳар ҳокими мактаб ҳудуди ва қозонхонасини ҳам кўздан кечириб, шу ерда нозил бўлган газ идораси раҳбарига ижтимоий объектларда муътадил илиқ ҳароратни таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб берди.