Улгуржи истеъмолчилар табиий газ тармоғидан узилиб, ноқонуний газ тортиш мосламалари ўрнатган хонадонлар бўйича махсус тадбирлар ўтказилмоқда. Натижада табиий газ етиб бормаётган хонадонларга ҳам табиий газ бир маромда етказилмоқда. Ноқонуний газ тортиш мосламалари мусодара этилиб, тармоқдаги барча хонадонларда табиий газ босимини кўтариш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Тадбирларда газ идораси, фавқулодда вазиятлар бўлими, ички ишлар ва маҳалла тизими мутасаддилари иштирок этмоқдалар.