Shan. Sen 23rd, 2023

Мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъуллар, Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси мутасаддилари иштирокида Маруфжон Усмонов аҳолининг муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрди.

Электр энергияси, табиий газ таъминоти билан боғлиқ мурожаатлар, уй-жой ва бандлик масалалари кун тартибидаги энг мухим муаммолар бўлди.

Жойида ҳал этилмаган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси ҳокимнинг шахсий назоратига олинди.