Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Sesh. Okt 15th, 2024
Қўқон ҳокими бозорда тадбиркорлар биланҚўқон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, солиқ инспекцияси, ички ишлар мутасаддилари билан бозорларда тадбиркорлар учун яратилган шароитларни ўрганмоқда.

 

Маруфжон Усмонов савдогарлар билан суҳбатда бўлиб, мавжуд муаммо ва масалаларни ўрганмоқда. Ҳар бир тадбиркор давлат рўйхатидан ўтиб, фаолият юритиши лозимлиги, тўланадиган солиқлар охир оқибатда солиқ тўловчилар ва барча фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этишга сарфланиши ҳақида тушунтириб бермоқда.

 

Шу билан бирга тадбиркорлар тўлаган солиғининг бир қисми пенсия жамғармасига йўналтирилади ва нафақа ёшига етганидан сўнг ўзига тўлаб берилади. Тадбиркорлик фаолияти меҳнат стажи сифатида инобатга олинади.

 

Шаҳар ҳокими озодалик, хавфсизлик, ёнғин хавфсизлиги каби масалаларга ҳам эътибор қаратиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар бермоқда.

Click to listen highlighted text!