Маруфжон Усмонов саноат бозорларида ўтказилаётган ўрганишлар давомида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан мулоқот қилиб, мурожаатлардаги масалаларни ҳал этиш чораларини кўрмоқда.
Хусусан, эҳтиёжманд фуқароларнинг бозорда жой ҳақи учун тўланадиган маблағ миқдорини бироз пасайтириш, фарзанди олий таълим муассасасида ўқиётган фуқаронинг контракт тўловини амалга оширишда кўмак бериш бўйича мурожаатларини ижобий ҳал этиб, тадбиркорлик субъектларининг савдо расталарига харидорлар оқимини кўпайтириш бўйича қилган таклифларини ўрганиб чиқиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.