Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 45-“Ашурали Зоҳирий” маҳалласида фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ўрганди.
Маруфжон Усмонов юртимизда, Президентимиз ташаббуслари билан, турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, фуқаролар манафаатлари йўлида маҳаллаларда жорий этилган мутлақо янги тизим, аҳоли муаммоларини хонадонбай ўрганиш ва тизимли ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.
Маҳалла фаоллари Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлардан мамнун эканларини, барчалари референдумда фаол иштирок этишларини билдирдилар.