Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида Чархий мавзесидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қиладиган фуқаролар хонадонларида табиий газ ва электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни ўрганди. Шаҳар ҳокими фуқаролар билан мулоқот қилиб, мутасаддиларга электр тармоқларидаги носозликларни бартарф этиш, эҳтиёжманд оилаларни беғараз ёрдам сифатида иситиш мосламалари билан таъминлаш, табиий газ тақсимотини яхшилаш ва босимини кўтариш бўйича топшириқлар берди.