Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 28-«Ачиқкўл» маҳалласи фуқаролари билан мулоқотда бўлди.
Маруфжон Усмонов юртимизда, Президентимиз ташаббуслари билан, турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, фуқаролар манафаатлари йўлида маҳаллаларда жорий этилган мутлақо янги тизим, аҳоли муаммоларини хонадонбай ўрганиш ва тизимли ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.
Маруфжон Усмонов маҳалладаги ижтимоий муаммоларни ўрганиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёши улуғ кексалар қўлларини дуога очиб, мамлакатмизда амалга оширилаётган инсонпарвар сиёсат аҳолининг қатламлари учун манфаатли бўлаётганини эътироф этдилар.
Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлардан хабардор ва мамнун эканларини билдириб, барчалари референдумда фаол иштирок этишларини билдирдилар.