Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 18-«Новвойлик гузари» маҳалласида барпо этилаётган савдо-маиший комплексини жойида бориб ўрганди.
Аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган важлар маҳалла мутасаддилари ва оқсоқоллар иштирокида ўрганилиб, мутасаддиларга олиб борилаётган қурилиш ишлар қонунийлиги бўйича ҳулоса бериш вазифаси юклатилди.
Мурожаат мутасаддилар томонидан ўрганилиб, қурилиш ишларини объект хужжатларида курсатилган шартлар ва шаҳарсозлик нормалари асосида ташкил этиш юзасидан огоҳлантириш берилди.