Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Sen 11th, 2024
Фарғона вилояти ҳокими

II Халқаро Ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Қўқон шаҳридаги Ўрда майдонида бўлиб, келгуси йили ўтказиладиган II Халқаро Ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик бўйича ишчи штабнинг дастлабки йиғилишини ўтказди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, Қўқон шаҳар секторлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда Қўқон шаҳри кўчаларини комплекс ободонлаштириш бўйича масъуллар белгилаб берилди. Фестиваль ўтказиладиган асосий жой ҳисобланган Ўрда майдони ҳудуди вилоят ҳокимининг қурилиш соҳаси бўйича ўринбосари Хожиқўзижон Исақовга бириктирилди.

Ҳар бир масъул ўзига бириктирилган ҳудудда фаолият олиб борувчи доимий ишловчи ишчи комиссия тузиши, қадамма қадам юриб амалга оширилиши лозим бўлган ишларни хатловдан ўтказиши ҳамда икки ҳафта давомида ободонлаштириш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар бўйича йўл харитаси ишлаб чиқиши лозимлиги қайд этилди. Хатлов доирасида таъмирга муҳтож йўллар ва пиёдалар йўлакларини, кўкаламзорлаштирилмаган йўл четларини, экилиши лозим бўлган дарахт турлари ва сонини, ёритиш билан боғлиқ муаммоларни, ташқи фасади таъмирланиши лозим бўлган биноларни аниқлаш каби масалаларга ойдинлик киритилади. Ишлаб чиқиладиган йўл харитасида қилинадиган ишлар ҳамда уларнинг аниқ муддати кўрсатилади.

Click to listen highlighted text!