Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамовлар Қўқон дон маҳсулотлари корхонасида ишлаб чиқариш ҳамжмини ошириш имкониятларини ўргандилар.
Хусусан, корхона раҳбариятининг зарур миқдорда ҳомашё етказиб бериш борасидаги мурожаати бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди. Юқори ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу масалани ҳал этиш чоралари кўрилади.
Мулоқот чоғида солиқ тушумларини таъминлаш, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш тадбирларини ташкил этиш, қишки озиқ-овқат заҳирасини яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.