Chor. Sen 27th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон давлат педагогика институтига ректор этиб тайинланган Ходжаева Дилноза Шавкатовнани масъулиятли лавозимга тайинлангани билан қутлаб, институт томонидан Қўқон шаҳридаги мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотлари учун етказиб берилаётган кадрлар билим савияси ва профессионал тайёргарлиги юксак савияда бўлишига умид билдирди ва келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.

 

Қўқон педагогика институтида ўтказилган йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фан, та’лим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужабар Абдувахитов, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Файзулла Қосимов, шаҳримих ва вилоятимиз таълим сохаси мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.