Қўқон шаҳридаги саноат бозорларида содир бўлган ёнғинда мол-мулкига зарар етган тадбиркорларни имтиёзли кредитлар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда
Айни пайтда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида банклар ва мутасадди ташкилотлар вакиллари тадбиркорлар мурожаатларини ўрганиб, имтиёзли кредит олишга муҳтож фуқаролар рўйхатини шакллантирмоқда.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари жабр кўрган тадбиркорлар ва аҳолига ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, ижтимоий муаммоларини ҳал этишда кўмаклашмоқда.