Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими томонидан ташкил этилган кўргазмада Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган ижодкорлар иштирок этдилар.
Қўқон шаҳар ҳокими ҳамроҳлигида меҳмонлар арт-галереядаги устахоналар ва кўргазмалар билан танишиб, ҳунармандлар билан мулоқотда бўлдилар.
Тантанали маросимда мамлакатимизда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор, Президентимиз қарори асосида ташкил этилган арт-галереяда Қўқонлик ижодкорлар учун яратилган шароитлар эътироф этилди.
Кўргазмада ўзларининг ноёб санъат асарлари билан қатнашган бир қатор ижодкорлар Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Қўқон бўлимининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.