Jum. Apr 19th, 2024

Об-ҳаво шароити яхшиланиши билан яна иккита қоплама устма-уст қопланиб, мустаҳкамланади.

Айни пайтда йўловчиларни қабул қиладиган терминалда сўнгги ташқи безаш ишлари бошлаб юборилди. Учиш қўниш йўлагидан терминал олдидаги перронга самолётлар учун янги йўлакнинг қурилиши бошланди.

Учиш-қўниш йўлаги сўннгидаги табиий газ тармоғи кўчирилгани ҳақида аввалги хабарларимизда маълум қилган эдик. Эндиликда янги газ қувури қурилиши ниҳоясига етказилмоқда.

Аэропорт ёнидаги шағал кони кўмилмоқда, бу ишларга ўнлаб техника воситалари жалб этилган. Умуман аэропорт қурилишига 500 дан зиёд қурувчилар ва 200 та техника жалб этилган.

Лойиҳачилар учиш-қўниш йўлаги халқаро даражадаги самолётлар қабул қилишга мос бўлиши учун аэропорт ёнидаги сойни ўзанини кўчириш ёки устини бетон қоплама билан қоплаш устида бош қотирмоқдалар.