Sesh. Iyun 25th, 2024

Яқиндагина давлатимиз раҳбарининг туризм соҳасини ривожлантириш борасидаги ташаббуслари доирасида қуриб битказилган Қўқон аэропортига парвоз қилаётган йўловчиларни ҳаво бандаргоҳи ва унга олиб келучи йўл бўйида кун сари яшнаб бораётган кўкаламзор масканлар янада ҳушнуд этмоқда.

Аэропорт ҳудудини кўркам кўринишга келтириш, инфраструктурасини ривожлантириш Қўқон шаҳридаги барча даражадаги раҳбарлар учун стратегик муҳим вазифага айланган.

Қўқон аэропортига парвозларни амалга ошираётган “Силк-авиа” сайтида “Қўқон-Тошкент” ва “Тошкент-Қўқон” йўналишида авиачипталар рейслардан бир неча кун аввал сотиб бўлинмоқда. Айни пайтда Қўқон шаҳар ҳокимлиги томонидан авикомпанияга ушбу рейсларга кўпроқ йўловчи ташийдиган самолётларни қўйиш бўйича таклиф берилган.

Қўқон шаҳрининг ҳаво дарвозаларига олиб келучи йўл бошидаги айлана бир неча туманлардан келадиган транспорт тармоқлари кесишмасида жойлашган. Бу ерда “Қўқон-жаҳон ҳунармандлари шаҳри” номли монументал композизиция барпо этилмоқда.

Қўқон аэропорти лойиҳаси нафақат парвозлар балки пировард мақсадда туризм, савдо соҳаларини ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган инфратузилмалар жамланмасини ўз ичига олган кенг қамровли, улкан лойиҳадир. Тез кунларда аэропорт жойлашган ҳудуд, меҳмонхона, хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган юқори даражада урбанизациялашган маконга айланиши кутилмоқда.