Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов секторлар раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида Қўқон аэропорти ҳудудида кўкалмзор масканлар ташкил этиш, экинлар учун янги ирригация тизимини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама этди.
Хусусан, айни пайтда шағал ердан ташкил топган ҳудудларга янги унумдор тупроқ келтирилади. Ҳудудни кўкаламзорлаштириш учун етарли даражада сув етказиб бера оладиган ирриация тизими барпо этилади. Қўқон шаҳар ҳокими мутасаддиларга бу борада тегишили кўрсатмалар берди.