Pay. Iyul 25th, 2024

15 метр баландликдаги конструкция тунгги ёритиш чироқлари билан жиҳозланган ва Қўқон шаҳрининг ҳаво дарвозалари ўзоқ масофалардан ҳам кўриниб туриши кутилмоқда.

Қўқон шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан иқтидорли архитекторлар, ака-ука Фозиловлар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа асосида барпо этилган “Қўқон-халқаро ҳунармандлар шаҳри” монументига “Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш” давлат унитар корхонаси, Қўқон механика заводи ва “Dream House Kokand” қурилиш ташкилотларининг ҳиссаси ҳам катта бўлди.