Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамовлар мутасаддиларга Қўқон аэропортига олиб борувчи йўллар, аэропорт ҳудуди ва унга туташ бўлган ҳудудлардаги маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш юзасидан вазифалар белгилаб бердилар.
«Аэропортнинг ишга тушиши, аввалари саноат зонаси сифатида шаклланиб келган шаҳримизнинг ушбу ҳудудларида, сайёҳлар оқимининг кўпайишига олиб келади. Сайёҳлар олдида Қўқон шаҳрининг энг гўзал қиёфасини намоён этишимиз шарт», деди Маруфжон Усмонов.
Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов бу борадаги ишларни ўз вақтида, сифатли этиб бажарилишини назорат қилиб боришини таъкидлаб ўтди.