Yak. Apr 28th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокимининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви ўтказилди. Самимий руҳда ўтган мулоқот чоғида Маруфжон Усмонов ёшларнинг қизиқишлари, кўникмалари ва муаммоларини ўрганди.

Турли йўналишларда ҳунармандчилик билан шуғулланаётган ёшларга ишлаб чиқариш ускуналари бепул тақдим этилиши маълум қилинди. Қўқон шаҳар ҳокими ёшлардан таълим, бандлик ва ижтимоий соҳаларда келиб тушган барча таклифларни ён дафтарчасига ёзиб олиб, кейинги йилда таълим соҳасидаги муаммоларни ҳал этишга шаҳар бюджетидан 10 миллиард сўм ажратилишини билдирди. Энг фаол иштирокчилар Қўқон шаҳар ҳокимининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.