Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов давлатимиз раҳбари раислигида тармоқ ва ҳудудларда ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган вмдеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мутасаддиларга шаҳримизда ахборот технологияларига ўқитиш савиясини ошириш, ахборот технологиялари марказларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Қўқон шаҳридаги мактабларнинг информатика фани ўқитувчилари билан ўтказилган мулоқот чоғида шаҳримизда ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишларини ошириш, мактабларда ахборот технологияларига ўқитиш самарадорлигини оширишга Қўқон университети моддий-техника базаси, методикаси, профессор, ўқитувчиларини жалб этиш масалалари муҳокама этилди.
Қўқон шаҳар ҳокими «Kokand Robofest» робототехника бўйича ўтказилган республика танловида ғолиб бўлган ёшлар ва уларнинг ўқитувчиларинини ҳам эътироф этиб, самимий миннатдорчилиги изҳор этди.