Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига асосан Фарғона вилояти Қўқон шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта терговчиси Абдурасулова Назирахон Эргашалиевна «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
Назирахон Абдурасуловани юксак мукофот билан қутлаб, эл-юрт осойишталиги йўлидаги фаолиятларига улкан муваффақиятлар тилаймиз!