Фейсбукдаги “Қўқонжоним” гуруҳида ўқитувчиларга имтиёзли равишда субсидиялар ажратиш юзасидан йўлланган мурожаат бўйича Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий жавоби.
Мурожаатда кўрсатилган “subsidiya.idm.uz” сайти айни пайтда ишлаб тўрибди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрел кунги “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-51-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 март кунги “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 182-сонли Қарори қабул қилинган бўлиб, Фармонга асосан 2023 йилда Фарғона вилоятига 2000 та уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги ижобий хабарномаларга лимит ажратилган.
Ҳозирда Қўқон шаҳар ҳокимлигидаги комиссия аъзолари томонидан уй-жой субсидияси олиш учун талабгор сифатида платформага келиб тушган аризалар юқоридаги Фармон, Низом ва Қарор талаблари асосида инсон омилисиз электрон тарзда кўриб чиқилмоқда.
Фарғона вилоятига уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги ижобий хабарномаларга янги лимит ажратилиши билан ДХМ томонидан фуқаролардан аризалар қабул қилина бошлайди.