Chor. Iyun 19th, 2024

Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида 1-март куни Ўзбекистонда илк бора “Республика лидер қизлар фестивали” ташкил этилди. Фестивалда ҳар томонлама етук соҳа эгалари бўлган лидер қизлар иштирок этдилар, деб хабар бермоқда институт матбуот хизмати.

Фестивальда иштирокчиларнинг маданият, санъат, адабиёт, таълим ва спорт йўналишларида маҳоратлари синовдан ўтказилди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали “Театр санъати ва халқ ижодиёти” факультети”, “Фольклор ва этнография” йўналишининг 2-босқич талабаси Диловар Тожибоева ҳам ушбу фестивалда санъат йўналиши бўйича қатнашиб “Лидер қиз” унвонига сазовор бўлди.