Наврўз айёми арафасида эҳтиёжманд, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларга ёрдам қўлини чўзиш халқимизнинг қадимги анъаналаридан биридир. Ажойиб байрамларимиз, қадриятларимиз ва урф-одатларимиз шаҳримизда фаолият юритаётган чет эл фуқароларини ҳам эзгу ишларга илҳомлантириб келмоқда.
Куни кеча шаҳримиздаги «Индорама Коканд текстиль» қўшма корхонаси вакиллари Қўқон махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежига ташриф буюриб тарбияланувчиларга спорт пойафзалларини ҳадя этдилар.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар маънавият маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган хайрия тадбирида 149 нафар қизларга байрам совғалари етказилди.