Қўқон шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида ўтказилган йиғилишда ушбу мақсадда ташкил этилган ишчи гуруҳлар фаолиятини янада жадаллаштириш масалалари муҳокама этилиб, вазифалар белгилаб берилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддилари, ишчи гуруҳлар етакчилари иштирокида ўтган йиғилишда, ижтимоий-маънавий кўмакка мухтож, узоқ муддатли жазони ўташдан қайтган ҳамшаҳарларимизни ижтимоий мослашувига кўмаклашиш мақсадида белгилаб берилган йўналишлар бўйича секторлар кесимида манзилли ишлаш, жамиятимизда бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик руҳиятини шакллантириш, ахборот майдонининг хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа қатор соҳаларда режали ишлаш бўйича йўл ҳариталари ишлаб чиқилди.