Yak. Apr 28th, 2024
imagehokim

1-сектор ҳудудида жойлашган Арзик-тепа кўчаси, 148-хонадонда истиқомат қиладиган имконияти чекланган фуқаро Толибжон Рустамовнинг уйлари янгитдан қуриб берилди. 3 нафар фарзандли ижтимоий ҳимояга муҳтож Толибжон ва Маҳфират Рустамовлар эндиликда замонавий ва қулай хонадонда яшаш имконига эга бўлдилар.

Қўқон шаҳар ҳокими хонадон эгаларига тантанали равишда рамзий калитни топширар экан ушбу хайрли иш Муҳтарам Юртбошимизнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, “Темир дафтар”дан чиқаришга қаратилган сайъ-харакатларнинг амалдаги ифодаси бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ушбу оиланинг 3 та уйи янгитдан қуриб берилди, ошхона, ҳаммом, санитария тизимлари янги жихозлар билан таъминланди. Қурилиш ва таъмирлаш ишларига 150 млн. сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Маруфжон Усмонов ушбу ишларда саҳоват ва фидоийлик кўрсатган бир қатор фуқароларни Қўқон шаҳар ҳокимлигининг Ташаккурномалари билан тақдирлади.