Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 65-«Сунбула» маҳалласи биносида ниҳоясига етказилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Шаҳар ҳокими бино жойлашган ҳудуд, маҳалла раиси, участка нозири, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси хоналари билан танишиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.
Маруфжон Усмонов ҳудудда манзарали ва мевали дарахтлар экиш, китоб дўкони ташкил этиш, бинони зарур анжомлар ва кўрсаткич белгилари билан жихозлаш бўйича кўрсатмалар берди. Маҳалла раиси, участка нозири, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси маҳаллада тинчлик-осойишталикни таъминлаш, фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, маҳалладаги камчиликларни бартараф этиш учун опен бюджет тизимига таклифлар киритиш, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш юзасидан топшириқлар олдилар.