Jum. Fev 23rd, 2024

Хусусан, 7-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тадбирда байроғимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, шеърлар янгради. Мактаб ўқувчилари томонидан турли саҳна кўринишлари ва рақслар ижро этилди. “Байроғим-фахрим” ҳафталиги доирасида ўтказилган кўрик-танловда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга кубоклар ва сертификатлар топширилди.