Sesh. May 14th, 2024

5-Болалар мусиқа ва санъат мактаби Фортепиано бўлимининг “Оҳанглар ёғдуси” 2020-2021 ўқув йилининг биринчи ярим йиллик хисобот концерти бўлиб ўтди.

Хисобот концертида ижро санъати даражаси нуқтаи назаридан танлаб олинган 14 нафар ўқувчилар классик асарларни ижро этдилар. Концерт, аввалламбор, ёшларда саҳна маданиятини ривожлантириш, ўқувчиларни саҳнада эркин ҳис этишга ўргатиш мақсадида ташкил этилди.