Қўқон шаҳар 2-БЎСМ да ташкил этилган мусобақаларнинг очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларига муваффақият тилади. Очилиш маросимида вилоят ҳокимлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси вакиллари ҳам иштирок этдилар.
2 кун давом этадиган мусобақаларда вилоятимизнинг 300 нафар ёшлари ўзаро беллашадилар. Ғолиблар Ўзбекистон биринчилиги мусобақаларига йўлланма оладилар.