Шаҳар ҳокимлигининг Фаоллар залида реклама қурилмаларини қонунчилик, шаҳарсозлик нормалари нуқтаи назаридан тартибга келтириш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Фарходжон Ҳасанов, Фарғона вилояти монополиядан чиқариш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Абдусамат Марозиқов, масалага даҳлдор идора, қорхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишда тарихий-шаҳарсозлик муҳити ва шаҳримизнинг мавжуд бинолари меъморий қиёфасини сақлаб қолиш, реклама конструкцияларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишни тартибга солишни назорат қилиш, ташқи реклама соҳасининг барча иштирокчилари учун тенг ҳуқуқларни таъминлайдиган тамойиллар ва шартларни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил, 2 февралда қабул қилинган «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида» ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.