Yak. May 19th, 2024

4-“Ғиштли масжид” ва 44-”Афғонбоғ” маҳаллаларида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов раиcлигида сўнгги кунларда содир бўлган оғир жиноятларнинг муҳокамаси ўтказилди.

Сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, маҳалла фаоллари, жиноят қурбонига айланган фуқароларнинг яқинлари иштирокида ўтказилган йиғилишларда содир бўлган жиноятларни келтириб чиқарган ижтимоий сабаблар, танқидий назар билан ўрганилди

Маҳаллаларда жиноят содир этишга мойил, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар билан тизимли ишлар олиб бориш бўйича вазифалар белгилаб берилди.