Аҳолини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш ва соғлом овқатланишни кенг тарғиб қилиш бўйича Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида Ўрда майдонида ташкил этилган марафонда 300 дан зиёд Қўқонликлар иштирок этдилар.
“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида ўтказилган марафонда Қўқон шаҳар ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, соғлиқни сақлаш муассасалари, Ёшлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда нуронийлар фаоллик кўрсатдилар.
Ҳудди шундай марафонларни мунтазам равишда ўтказилиши режалаштирилган. Энг кўп масофа босиб ўтган иштирокчилар шаҳар ҳокимининг махсус совғалари билан тақдирланадилар.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги барча ҳамшаҳарларимизни соат 15:00 да ўтказиладиган марафонларда иштирок этиш учун таклиф этади.