Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ва шаҳар штаби масъуллари иштирокида ўтказилган йиғилишда мутасаддиларнинг фестивальга тайёргарлик доирасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Масъулларга ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда ниҳоясига етказиш каби кўплаб масалалар юзасидан топшириқлар берилди.