Pay. Okt 5th, 2023

Хусусан “Обод маҳалла” дастури доирасида “Давронбек” маҳалласида янги ичимлик суви қувурларини тортиш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Ҳозирда “Сувоқава” ДУК хизматчилари сўнгги монтаж ишларини олиб бормоқдалар. Ушбу ишлар ниҳоясига етказилганидан сўнг маҳалладаги аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади.

Маҳалла худудида 4.3 километр ичимлик суви тизимини яхшилаш учун Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 248 миллион сўм маблағ ажратилган.