Sesh. Iyun 18th, 2024

Муҳтарам Юртбошимизнинг аҳолининг ижтимоий фаровонлигини ошириш, ижтимоий рўйҳатларга киритилган фуқароларни доимий иш билан таъминлаш орқали турмуш даражасини яхшилаш бўйича белгилаб берган вазифалари ижроси доирасида Қўқон шаҳрида комплекс чора-тадбирлар дастури амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Ишга мархамат” шиори остида ўтказилган меҳнат ярмаркасида Қўқон шаҳридаги 48 та корхона ташкилотлар вакант ўринлари билан иштирок этдилар.

Ярмаркада секторлар кесимида хонадонма-хонадон юриб аҳолининг ижтимоий муаммоларини ўрганиш натижасида рўйхатларга киритилган фуқаролар, ишсиз аёллар ва битирувчи ёшлар иштирок этдилар.

Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 37 нафар фуқаролар билан меҳнат шартномалари тузилиб, 63 нафарига ишга йўлланмалар берилди.