Dush. May 13th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Данғара туманидаги 2 ва 3- юқори босимдаги табиий газ тақсимлаш станциларида бўлди. Шаҳар ҳокими аҳолига етказиб берилаётган табиий газ босимини кўтариш мақсадида метан газ қуйиш шаҳобчаларига табиий газ етказиб беришни вақтинча тўхтатиш бўйича топшириқ берди. Натижада Қўқон шаҳрининг кўплаб ҳудудларида аҳолига етказиб берилаётган табиий газ босимини сезиларли даражада кўтаришга эришилди.