Dush. May 13th, 2024

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 1 октябр ҳолатига Қўқон шаҳри доимий аҳоли сони 255,4 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 2,7 минг кишига ёки 1,5 фоизга кўпайди.

Дастлабки маълумотларга асосан жорий йилнинг январ-октябр ойларида Қўқон шаҳрида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 2 трлн 596,8 млрд.сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан физик хажм индекси 101,1% ни ташкил этди.

Ҳисобот йилида 939,6 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 2019 йил январ-октябрига нисбатан 104,5 фоизни ташкил этди. Жумладан, 444,4 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб умумий ҳажмга нисбатан 47,3 % ни ташкил қилиб, 455,8 млрд. сўмлик ноозиқ-овқат моллари (2019 йил январ-сентябрига нисбатан мос равишда 105,9 фоиз ва 101,6 фоиз) ишлаб чиқарилди ва умумий ҳажмга нисбатан 48,5 % ни ташкил қилди, шунингдек ароқ ва шароб маҳсулотлари ишлаб чиқариш 39,4 млрд. сўмни ташкил қилиб, умумий ҳажмга нисбатан 4,2 % ни ташкил қилганлигини кузатишимиз мумкин.

Xизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган бозор ислоҳотлари жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда xизмат кўрсатиш соҳасининг ролини оширишга катта таъсир кўрсатади. Xизматларнинг хилма-хиллиги аҳолининг катта қисмини ҳаёт сифатини ва фаровонлигини яхшилаш имконини беради. Натижада, 2020 йил январ-октябр ойларида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 1 333,6 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,2 % ни ташкил этди.

Xизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган бозор ислоҳотлари жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда xизмат кўрсатиш соҳасининг ролини оширишга катта таъсир кўрсатади. Xизматларнинг хилма-хиллиги аҳолининг катта қисмини ҳаёт сифатини ва фаровонлигини яхшилаш имконини беради.

Натижада, 2020 йил январ-октябр ойларида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 1 188,8 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,2 % ни ташкил этди.

2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 628,8 млрд. сўмни ёки 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 125,2 фоизни ташкил қилди.

2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида асосий капиталга ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 270,4 млрд.сўм (26,5 млн АҚШ доллар) ўзлаштирилди ва Фарғона вилояти бўйича улуши 8,8 фоизни ташкил қилди.

Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида чакана савдо товар айланмаси 1 886,9 млрд. сўмни ёки 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 96,2 ни ташкил қилди.

Йирик корхоналарнинг чакана савдо товар айланмасида (умумий овқатланишни қўшган ҳолда) 268,8 млрд. сўмни ташкил қилади ва умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши 14,2 ни ташкил қилди.

Кичик корхона ва микрофирмаларнинг товар айланмаси 1 618,1 млрд. сўмга етди, умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши эса 85,8 ни ташкил қилди.

Умумий товар айланмаси ҳажмининг 126,3 млрд. сўми якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг ҳисобига тўғри келди. Ушбу секторнинг жами чакана савдо товар айланмаси ҳажмидаги улуши 6,7 га тенг бўлди.

Қўқон шаҳри ташқи савдо айланмаси 2020 йилнинг январ-октябр ойларида 210,9 млн. АҚШ долларни, жумладан экспорт 91,3 млн. АҚШ долларни, импорт 119,6 млн. АҚШ долларни, шунингдек ташқи савдо салдоси -28,3 млн. АҚШ долларни ташкил этди

Ўртача ойлик иш ҳақи. 2020 йил январ-сентябр ойларида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2 243,1 минг сўмни ташкил этди.

Бунда иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд.

2020 йил январ-сентябр ойларида Қўқон шаҳрида ўртача ойлик иш ҳақининг ўсиши 112,8 фоизни ташкил этган (2019 йил январ – сентябр ойларида 1 987,9 минг сўмни ташкил этган).

Қўқон Статистика бўлими бошлиғи – Дилжахон Мамасодиқов