Jum. Apr 19th, 2024

Аввал Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Жўраев Муҳиддин Ўткирович Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирокида Қўқон шаҳар ИИО ФМБда ўтказилган йиғилишда янги раҳбар кенг жамоатчиликка таништирилди.

Полковник Муҳиддин Жўраев 2014-2016 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи, 2016-2018 йилларда Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи, 2018-2019 йилларда Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Йиғилишда Қўқон шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда барча масъул тизимлар ҳамда жамоатчилик ҳамкорлигини ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.