Енгил саноат коллежи негизида ташкил этилган Қўқон шаҳар касб-ҳунар мактаби 2020-2021 ўқув йили учун 353 нафар 9-синф битирувчиларини қабул қилди.
Мактабда ўқувчилар икки йил давомида умумий ўрта таълим йўналишлари билан бир қаторда, тикувчилик, либос рассоми, автомобилларни таъмирлаш чилангари, пайвандчи, чилангар, тўқув машиналари оператори, сартарошлик каби 7 та соҳанинг бирида касб-ҳунар ўрганадилар.
Ўқишни тугатганидан сўнг ўрта махсус маълумоти тўғрисидаги дипломга эга бўладиган битирувчилар касб-ҳунар мактаби билан мутахассислар тайёрлаб бериш бўйича шартнома тузган Қўқон ЭИЗдаги ва шаҳримизнинг бошқа етакчи корхоналарига ишга қабул қилинадилар.
Тантанали очилиш маросимида ўқитувчиларга келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар, ўқувчиларга пухта билим эгаллашларини тилаган Маруфжон Усмонов ушбу мактабнинг очилишига Муҳтарам Юртбошимизнинг меҳнат бозори талабларига мос малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган 2019 йил, 6 сентябрдаги «Профессионал таълим тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида«ги фармони асос бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтди.