Қўқон шаҳрининг бошқа туманлар билан чегарадош ҳудудига кирувчи ушбу маҳаллада ижтимоий муаммолар комплекс ҳал этилмоқда. Айни пайтда маҳалладаги кўчаларда оқова тармоқлари тортиб келинмоқда. Ушбу тармоқлар «опен бюджет тизими» бўйича ажратилган маблағлар ҳисобидан яқиндагина барпо этилган насос станциясига уланади. Маҳаллада олиб борилаётган ишларга аҳоли ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Аввалги хабарларимизда маҳаллани ичимлик суви билан таъминлаш, электр тармоқларини янгилаш борасида ҳам амалга оширилган ишлар хусусида маълум қилган эдик. Эндиликда таъмирталаб ички кўчалар текисланиб, асфальтлаш учун шай ҳолатга келтирилмоқда.