Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Shan. Dek 7th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокимлиги Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишида шу йилнинг 18-октябрь куни бейсбол битаси, нунчак каби совуқ қуроллар билан қуролланиб, Сарбоз кўчасида ўзаро жанжаллашиш ниятида бўлган пайтда жиноий қидирув бўлими ҳодимлари томонидан ички ишлар идорасига келтирилган 18 нафар вояга етмаган ёшларнинг масаласи кўриб чиқилди.

Комиссия раиси, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида ўтказилган йиғилишда, комиссия котиби Бахтиёржон Исмоилов, шаҳар ИИО ФМБ Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспектори, майор Дилшоджон Эргашев, шаҳар Имом-ҳатиби Абдумажид Қори Исақов, ҳуқуқбузарлик содир этган ёшлар, уларнинг ота-оналари, маҳаллалари раислари, участка нозирлари, улар таълим олаётган мактаблар директорлари, психологлари ва синф раҳбарлари иштирок этдилар.

Комиссия раиси, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов содир этилган ҳуқубузарлик тафсилотларини ўрганиб чиқиб, ички ишлар идоралари ҳодимларининг тезкор ҳаркатлари натижасида содир бўлиши мумкин бўлган оғир жиноятнинг олди олинганини таъкидлаб ўтди. Вояга етмаганларнинг оила аъзолари, маҳаллалалари раислари, мактаблари директорлари, синф раҳбарлари билан суҳбатлашиб, уларнинг хулқи, давомати ва билимларни ўзлаштириши билан қизиқди. Ҳуқубузарлик содир этган ёшлар, ички ишлар ходимларидан воқеа тафсилотларини суриштирди.

Кўрилган иш бўйича комиссия қарори билан ҳуқубузарлик содир этган ёшлар ўқийдиган мактабларнинг директорлари ва синф раҳбарлари таълим-тарбияда сусткашликка йўл қўйган деб топилди. Шаҳар Халқ таълими бўлимига уларнинг фаолияти юзасидан хизмат текшируви ўтказиш топширилди.

Вояга етмаганларнинг ўз қилимишидан пушаймон бўлганларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий кодексининг 47-моддасига асосан ҳуқубузарлик содир этган ёшларнинг ота-оналари базавий хисоблаш миқдорининг 2 баробаридан 5 баробаригача жарима тўлаши белгиланди.

Комиссияда, шунингдек вояга етмаган фуқаро томонидан ўз ўртоғига тан жароҳати етказиши бўйича ҳам масала кўриб чиқилиб, унинг ота-онасига қонунда белгиланган чоралар кўрилди. Тан жароҳати етказган вояга етмаган яккакураш спорт тўгарагига қатнашини ҳисобга олган холда, шаҳардаги барча яккакураш тўгаракларини амалдаги қонун талабларига риоя этишлари юзасидан текширувлар ўтказилиши белгиланди.

Click to listen highlighted text!