Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Узумзор” маҳалласида фуқаролар билан мулоқот қилди.
Маруфжон Усмонов аҳолининг муаммоларини ўрганиб, давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган тоапшириқлар ижроси доирасида аҳоли фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини яхшилаш борасида қилинаётган ишлар хусусида маълумот берди.
Маълумот учун: Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги гуруҳ Қўқон шаҳрининг 78 та маҳалласида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан амалий ишлар олиб бормоқда.
Президент Халқ қабулхонаси ҳамда қатор вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган Ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида аҳоли томонидан 4,2 мингдан зиёд масала бўйича мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 71 фоизга яқини бартараф этилди.