Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг навбатдаги қабулида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ҳал этиш чоралари кўрилди.

Мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъул раҳбарлар, маҳалла тизими мутасаддилари иштирокида ижтимоий ва моддий ёрдам, саломатлик, уй-жой ва тадбиркорлик билан боғлиқ муаммолар ижобий ечимини топди.

Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси Қўқон шаҳар ҳокимининг назоратига олинди.