Yak. Sen 24th, 2023

Ушбу келишувга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан тасдиқланган қўшма режага асосан ўтказилган пресс-тур натижасида эришилди.

 

Президентимизнинг “Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (https://lex.uz/uz/docs/6137065) қарорига асосан, Туркий давлатлар ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган «Табаррук зиёрат» туризм концепцияси доирасида туризм соҳасидаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш белгиланган.

 

Пресс-тур доирасида Қўқон шаҳри ва Қўқон шаҳри тарихи билан боҳлиқ атроф ҳудудлардаги тарихий масканларга ташрифлар амалга оширилиб, халқаро ва ички туризм соҳасида янги йўналишларни ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.